Ўзбекистон Олий суди 2026 йил 6 апрель ҳолатига интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган манба ва контентлар (материаллар) рўйхатини эълон қилди. Уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган.
Рўйхатга 1800 дан ортиқ канал, саҳифа ва материаллар киритилган. Хусусан, ундан Facebook ижтимоий тармоғидаги 270 та, Telegram мессенжеридаги 854 та, Instagram`даги 386 та, Threads ижтимоий тармоғидаги 1 та, YouTube видеохостингидаги 190 та, Odnoklassiki ижтимоий тармоғидаги 39 та, TikTok`даги 62 тасаҳифа ваканаллар ўрин олган. Шунингдек, веб сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги аудио, видео ва матн форматидаги материаллар киритилган.
Олий суд бундай рўйхатни охирги марта 2026 йил 10 январда эълон қилган эди. Ўшанда рўйхатга 1600 га яқин саҳифа ваканаллар киритилган эди.
