• Пт. Апр 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроил мухолифати Нетаняҳуни мағлубиятда айблади


Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид ҳукуматни кескин танқид қилиб, мамлакат музокаралар жараёнида иштирок этмаганини билдирди.

Унинг фикрича, бу ҳолат Исроил учун «сиёсий муваффақиятсизлик» бўлган. Лапиднинг таъкидлашича, мамлакат ўз мақсадларига эриша олмаган.

«Бу бизнинг тарихимиздаги энг катта сиёсий фалокатлардан бири», — деб ёзди у.

Шунингдек, мухолифат етакчиси бош вазир Биньямин Нетаньяхуни танқид қилиб, унинг қарорлари сиёсий ва стратегик зарарга олиб келганини айтди.

«Нетаняҳу сиёсий муваффақиятсизликка, стратегик муваффақияцизликка учради ва ўзи учун қўйган мақсадларнинг бирортасига ҳам эриша олмади. У такаббурлик, бепарволик ва стратегик режалаштиришнинг йўқлиги туфайли етказган сиёсий ва стратегик зарарни қоплаш учун бизга йиллар керак бўлади», – деб ёзади Лапид.

Айни пайтда, Исроил расмийлари мазкур баёнотларга ҳозирча муносабат билдирмаган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *