Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида аёлга совуқ қурол билан таҳдид қилиб, товламачилик содир қилган икки киши қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жабрланувчи аёл Ш. Т. ва гумонланувчилар Зилола Жўраева, Каримжон Ғафуров ўртасида 2026 йилнинг февраль ва март ойларида қарз олди-бердиси натижасида содир қилинган ҳуқуқбузарлик учун Қўқон шаҳар ИИБ томонидан қонуний таъсир чоралари кўрилган.

товламачилик, қарз, қўқон

Бироқ Ш. Т.нинг 7 апрель кунги аризасига асосан олиб борилган суриштирув ишлари давомида гумонланувчилар 2025 йил декабрь ойидан бошлаб жабрланувчига 90 минг доллар берган бўлсада, устига фоиз ҳисоблаб, Ш. Т.дан 842 минг долларни қайтаришни талаб қилган. Совуқ қурол билан ўзи, оила аъзоларига зарар етказиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан мунтазам пул ундириб келган.

Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди. Улар судда айбдор деб топилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.