Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида юк машинасидан афғон қозонларига яширилган 190,8 кг гашиш топилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, автомобилни Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 36 ёшли кузатувда бўлган фуқаро бошқарган.

Автомобилда қутиларга жойланган 750 та қозон бўлиб, улар ишлаб чиқарувчи завод томонидан Марказий Осиё республикаларидан биридаги компания манзилига жўнатилган.
Юкларни кўздан кечириш пайтида баъзи қозонларнинг деворлари номаълум модда билан қопланганини аниқлаган чегарачилар ва божхоначилар уларни арралаб, гашиш моддаси топди. Жами 210 та шундай қозон топилган.

Жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Видео
