Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида вагон устига чиқиб селфи тушмоқчи бўлган 17 ёшли ўсмирни ток урди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастурида хабар берилди.
Ҳолат 1 апрель куни содир бўлган. 2009 йилда туғилган бола дўстлари билан шаҳардаги Бўзсув темирйўл станциясидаги вагонлардан бирининг устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган. Электр тизимидаги кучланиш сабабли уни юқори даражада ток урган.
Шифокорларнинг маълум қилишича, ўсмир танасининг 85 фоиз қисми жиддий куйиш жароҳатини олган.
«Вагон устига чиққанда электр ёйи алангаси чиқиши оқибатида бемор куйиш жароҳатини олиб, ерга йиқилган. Унинг умумий аҳволи ўта оғир бўлган. Танасининг 80 фоиз қисми куйиш жароҳатини олгани боис реанимацияга бўлимига ўтказилди», — деди реаниматолог Элёр Абдуназаров.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда унинг аҳволи динамикада ва унга интенсив даво чоралари олиб борилмоқда.
