Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Рамешбабу Прагнанандҳани яна бир бор мағлуб этиб, 10-турдан сўнг 8 очко билан Номзодлар турниридаги якка пешқадамлигини мустаҳкамлади.
Эндиликда ҳамюртимиз қолган 4 та турнинг барчасини дуранг билан якунлаган тақдирда ҳам, рақиблари унга етиб ололмайди.
Шунингдек, Синдоров Номзодлар турнири тарихида янги рекорд ўрнатди. У мазкур нуфузли мусобақада 6 бор ғалаба қозонган илк шахматчига айланди. Турнир якунига қадар яна тўртта ўйин борлигини ҳисобга олсак, Жавоҳир ўз рекордини яна янгилаши мумкин.
