Ўзбекистон Марказий банки томонидан Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари сотуви йўлга қўйилди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Мазкур нумизматика намуналари миллий тарихимизни улуғлаш ва бой маданий меросимизни муносиб қадрлаш мақсадида зарб этилган», — дейилади хабарда.


Сотувга:
- Амир Темур сиймоси акс этган, 31,1 г оғирликдаги 2 хил дизайндаги эсдалик тангалари;
- ҳар бири 31,1 г бўлган 3 талик сувенир тўпламлари чиқарилди.
Тангалар 999,9 асилликдаги олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, юқори бадиий ва коллекцион қийматга эга. Тангаларда Соҳибқирон сиймоси ва «Темур тузуклари»дан ҳикматлар зарб этилган.
Қайд этилишича, сотув нархлари ва банклардаги мавжудлик бўйича янгиланган маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларида ҳар куни эълон қилинади.
10 апрель куни 9:30 ҳолатига эсдалик тангаларни сотиш ва қайта сотиб олиш нархлари қуйидагича:

Халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.


