• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Чирчиқда вагон устида селфи қилмоқчи бўлган ўсмирни ток урди


Жорий йил 1 апрель куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Бўзсув темирйўл станциясида нохуш ҳолат юз берди. Ўша куни 17 ёшли бола дўстлари билан вагон устига чиққан ва шу вақтда электр тармоғидаги юқори кучланишли ток урган.

Мутахассислар қайд этишича, вагон устига чиқиш вақтида электр ёйи ҳосил бўлган. Бу эса оғир оқибатларга олиб келиб, ўсмир кучли куйиш жароҳатлари билан пастга қулаб тушган.

Шифокорлар маълумотига кўра, ўсмир танасининг тахминан 85 фоизи куйган.

Ҳозирда ўсмир реанимация бўлимида бўлиб, унга интенсив даволаш чоралари кўрилмоқда. Унинг ҳолати шифокорлар назорати остида экани билдирилди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *