Элликдан ортиқ тахаллус билан ижод қилган Абдулла Қодирий 1894 йили Тошкент шаҳрида дунёга келган. Дастлаб мусулмон мактабида саводини чиқарган адиб 1908−1912 йилларда рус тузем мактабида, 1916−1917 йилларда эса Абулқосим шайх мадрасасида ўқиган. 1924−1925 йилларда Москвадаги адабиёт курсида таълим олган.

Илк сони 1923 йилда тақдим қилинган «Муштум» журналининг асосчиси «Озиқ ишлари» газетасида муҳаррир, «Иштирокиюн» ва «Қизил байроқ» газеталарида адабий ходим бўлиб ишлаган. Эски шаҳар озиқа қўмитаси ва Касабалар шўросида эса саркотиб сифатида фаолият юритган.

1914 йилда «Янги масжид ва мактаб» номли хабари биринчи марта «Садойи Туркистон» газетасида босилган. Кейин «Аҳволимиз», «Миллатимиз», «Тўй» сингари шеърлари ҳам бирин-кетин матбуотда эълон қилинган. 1915−1916 йилларда «Бахтсиз куёв» пьесаси, «Жувонбоз» ва «Улоқда» ҳикоялари тамомланган. 1919−1925 йилларда ўткир мақолалари билан матбуотда фаол бўлган Қодирийнинг ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари 1919−1929 йилларда ёзиб, нашр қилинган. «Обид кетмон» қиссаси эса 1934 йилда ёзилган.

«Муштум» журналида эълон қилинган «Йиғинди гаплар» мақоласи боис 1926 йилда 2 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистон парламентининг қарори билан жазони ўтамай, озод қилинган ёзувчи 1938 йил 4 октябрда қатл қилинган. Уни отувга ҳукм қилиш ҳақидаги ҳужжат эса эртаси куни 5 октябрда — аксари тараққийпарварлар билан бўлгани каби ўлимидан кейин расмийлаштирилган. Абдулла Қодирий бу айбловдан 1956 йил 9 октябрда, 1926 йилдаги иш бўйича эса 2023 йилда тўла оқланган.

Cана муносабати билан Gazeta «тўғрилик орқасида, бош кетса „еҳ“» демаслигини таъкидлаган миллат ойдини — Абдулла Қодирийнинг асарлари асосида тест тайёрлади.