• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижонда 1 млрд сўмлик газ ўғирланди: прокуратура тергов бошлади


Андижон шаҳрида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.Унда ЯТТ М.А. аҳолига хизмат кўрсатиш биносини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *