• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Реал Мадрид» чемпионлик учун курашлардан чиқдими?


Испания чемпионати (Ла Лига)нинг 10 апрел куни «Сантяго Бернабеу»да бўлиб ўтган 31-турида «Реал Мадрид» ғалабани қўлдан чиқарди. Федерико Валверденинг голига «Жирона» ҳужумчиси Томас Лемар жавоб қайтарди. Ўйин 1:1 ҳисобида тугади.

Ушбу дурангдан сўнг «қироллик клуби» ҳисобида 69 очко бор ва 2-ўринда бормоқда. Агар турнир жадвали етакчиси «Барселона» шу турда «Эспанйол»ни мағлуб этса, орадаги фарқ 9 очкогача етади.

Каталонияликлар 30 ўйиндан сўнг 76 очко тўплаган ҳолда яққол пешқадамлик қилмоқда. Чемпионат тугашига 7 тур қолганда бундай фарқни йўққа чиқариш «Реал» учун ўта мушкул вазифа.

Испания матбуотининг таъкидлашича, Мадрид клуби энди бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратади. Олдинда «Бавария»га қарши муҳим чорак финал жавоб учрашуви турибди. Аммо бу ердаги аҳвол ҳам чемпионатдагидан яхши эмас: Мадридда ўтказилган биринчи ўйинда «Реал» «Бавария»га 1:2 ҳисобида енгилган.

Энди мадридлик мухлислар фақат рақибларнинг кутилмаган хатолари ва ўз жамоасининг мўъжизавий юришидан умид қилишлари мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *