• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Бухорода учрашди (фото)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради.

Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказадилар. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқа тадбирлар режалаштирилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *