Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухорода Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ноёб архив материалларининг нусхаларини топширди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Гап Ўзбекистонда аниқланган, Туркистонда (Қозоғистон) жойлашган Хўжа Аҳмад Яссавий ҳамда Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия Султонбегим мақбараларига оид 1920−1950 йилларга тегишли қимматли ҳужжатлар, чизмалар ва фотоматериаллар ҳақида бормоқда.
Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати.
Ушбу материалларнинг аксарияти ҳозирга қадар илмий муомалага киритилмаган бўлиб, катта тарихий ва илмий аҳамиятга эга, дейилади хабарда.
Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев меъморчиликнинг ноёб обидалари ҳисобланган Аҳмад Яссавий ва Робия Султонбегим мақбаралари Марказий Осиё халқларининг умумий тарихий-маданий меросида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
