12 апрель куни соат 14:54 да водий вилоятларининг бир неча ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Ер силкиниши эпицентри Фарғона вилояти Қува туманига тўғри келди ва 2−3 балли бўлди. Магнитуда: 3. Чуқурлик: 10 км.

Шунингдек, зилзила қуйидаги туманларда ҳам сезилди:

  • Шаҳриҳон туманида 2 балл, 16 км;
  • Тошлоқ туманида 2 балл, 18 км;
  • Бўстон туманида 2 балл, 19 км;
  • Асака туманида 2 балл, 20 км.