Туғилган кунини 12 апрелда нишонлаган Шерали Жўраев 1947 йили, Андижоннинг Асака шаҳрида дунёга келган. У 1966−1971 йилларда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтида таҳсил олган. Ижодий фаолиятини 1972 йилда «Шодлик» ашула ва рақс ансамблида бошлаб, 1979−1996 йилларда Андижон вилояти филармонияси ва Ўзбекистон давлат филармониясида ишлаган.

1990−1995 йилларда Ўзбекистон республикасининг Олий кенгашига раислик қилган. 1996−2017 йилларда бўлса «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасида, 2017−2021 йиллар давомида «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида хонанда бўлган. 2021 йилда ташкил топган «Ватандошлар» жамоат фондининг васийлик кенгашига раислик қилган.

Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти соҳиби фаолияти давомида 600 дан ортиқ қўшиқ куйлаган. Ашулаларининг деярли бари, хусусан, «Бандаман», «Ўзбегим», «Карвон», шунингдек, «Атиргул», «Биринчи муҳаббатим», «Дўст бўлсанг ёнимда тур» ҳамда «Соҳибқирон» каби қўшиқлари ўзбек халқининг қалбидан жой олган. 2022 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган ҳофиз, созанда ва шоир 2023 йилда вафот этган.

Сана муносабати билан Gazeta «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» Шерали Жўраевнинг қўшиқлари асосида тест тайёрлади.