Жаҳонда яна нефт нархининг кўтарилиши кузатилди.
13 апрел куни нефт нархи бир баррел учун 100 доллардан ошди. Reuters хабар беришича, Брент нефтининг фючерслари жума куни 0,75% га пасайгандан сўнг, 6,71 долларга (7,05%) кўтарилиб, бир баррел учун 101,90 долларга етди.
АҚШнинг West Texas Intermadiate нефти бир баррел учун 104,16 доллардан сотилди, бу 7,59 долларга (7,86%) ошган. У аввалги сессияда 1,33% га пасайган эди.
Бу кескин ўсиш АҚШ Марказий қўмондонлиги 13 апрел куни Ҳўрмуз бўғозини блокада қилишни эълон қилганидан кейин юз берди. Блокада Эрон портларига кирадиган ва чиқадиган барча денгиз транспортига қўлланилади.