• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Жаҳон чемпионлиги учун имкониятларимдан фойдаланишга ҳаракат қиламан»


Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров даъвогарлар турнирида муддатидан олдин ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритди.

Кипрда ўтган мусобақадан сўнг у бўлажак финал учрашуви ҳақида фикр билдириб, беллашув осон бўлмаслигини таъкидлади.

«Мен бу ҳақда кўп ўйлашни истамадим. Йил охирида мени жуда қийин ўйин кутаётганини биламан», – деди Синдаров.

Маълумот учун, у жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши баҳс олиб боради. Синдаров рақибининг тажрибасини тан олган ҳолда, ўз имкониятларига ҳам ишонч билдирди.

«Унда бу каби ўйинларда тажриба бор. Аммо менда ҳам жуда яхши жамоа бор, тайёргарлик учун барча шароитлар мавжуд. Шунинг учун кўп ишлаб, имкониятларимдан фойдаланишга ҳаракат қиламан», – деди у.

Гроссмейстер даъвогарлар турнирининг ўзи ҳам осон кечмаганини таъкидлади.

«Бу жуда узоқ ва қийин турнир бўлди. Ҳар бир тур жуда мураккаб ўтди. Охирги кунларда ҳатто яхши ухлай олмадим. Аммо ҳозир жуда хурсандман. Оиламга, мураббийларимга ва мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат», – деди Синдаров.

Синдаров сўнгги турдаги партия психологик босимсиз ўтишини айтди. Шунингдек, у эътиборини нафақат ўз ўйинига, балки аёллар ўртасидаги даъвогарлар турнирига ҳам қаратишини билдирди:

«Эртанги партия босимсиз ўтади. Шу билан бирга, Сарани (қозоғистонлик Бибисора Асаубаева, -таҳр.) ҳам қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Унинг ҳам имкониятлари яхши».



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *