• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

20 апрелдан Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланади – Gazeta



20−24 апрель кунлари Тошкент шаҳри ва республика бўйлаб Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади.

Тадбир дастуридан маҳаллий ва хорижий усталарнинг кўргазмалари, либослар намойиши, маҳорат дарслари ҳамда ижодий учрашувлар ўрин олган. Фестивалда Хитой, Корея, Россия, Туркия, Франция ва бошқа давлатлардан вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

Жумладан, Жанубий Кореянинг Кеймюнг университети, Нафис санъат институти ҳамда Хитойнинг Ланьчжоу университети талабалари ўз ижодий ишлари экспозициясини тақдим этади. Туркиялик рассом Буржу Гюнай замонавий санъатни акс эттирувчи асарларини намойиш этса, франциялик Эрик Гурлан Орол денгизи муаммосини фотосуратлар орқали очиб беради.

Фестиваль доирасида ТУРКСОЙ ижодкорлари ўзларининг XXVI учрашувига йиғилиб, халқаро кўргазмани очиб беради. Тадбирлар туркуми Тошкентдаги саккизта майдонда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўлиб ўтади.

Фестиваль Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил этилмоқда.

Фестиваль дастури

Биринчи кун, 20 апрель

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси куни

11:00 — Фестивалнинг очилиш маросими.

  • Кеймюнг университети (Корея) профессор ва талабалари лойиҳаси;
  • Хубей нафис санъат институтининг (Хитой) «Ипак йўли санъати» кўргазмаси;
  • Ланьчжоу университетининг (Хитой) Ўзбекистондаги санъат кўргазмаси — 2026. Ташкилотчи: Hainasilu Silk Road Culture.

Манзил: Марказий кўргазмалар зали (МКЗ).

12:00 — Хуршид Зияхоновнинг «Шарқ кубизми» номли шахсий кўргазмасининг очилиши.

Манзил: Нукус шаҳри, И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи.

15:30 — Тошкент халқаро Кимё университети «Либослар дизайни» кафедраси талабаларининг замонавий ва миллий либослар намойиши.

Манзил: МКЗ.

16:00 — Буржу Гюнайнинг (Туркия) «Баҳор урф-одатлари» номли шахсий кўргазмаси, замонавий санъат.

Манзил: Тошкент фотосуратлар уйи.

17:00 — Ислом Каримов номидаги ТДТУнинг «Ижод ва технологиялар чорраҳасида» номли саноат дизайни кўргазмаси.

Манзил: Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи.

Иккинчи кун, 21 апрель

Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби куни

10:00 — Эрик Гурланнинг «Орол денгизи: хотира ва маҳобат» номли фотокўргазмаси (Франция).

Манзил: Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи.

11:00 — Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқувчиларининг замонавий ва миллий либослар намойиши.

Манзил: МКЗ.

12:00 — «Арт-караван» ижодий гуруҳининг «Россия ва Ўзбекистон маданиятлари мулоқоти» кўргазмаси.

Манзил: Тошкент фотосуратлар уйи.

14:00 — «Vista-Artista» савдо белгисидан рангтасвир бўйича маҳорат дарси (Шаҳрибону Дилмуродова ва Хадича Бозорова).

Манзил: МКЗ.

15:00 — ТУРКСОЙ рассомларининг XXVI учрашуви доирасида «Турк дунёси: ранглар жилосидаги ягона руҳ» халқаро кўргазмасининг очилиши.

Манзил: Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси (НБУ).

17:00 — «Тиргу-Жиудаги „Қаҳрамонлар йўли“ монументал ансамбли» фотокўргазмаси. Ҳайкалтарош Константин Бранкуши хотирасига бағишланади (Руминия).

Манзил: К. Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи.

Учинчи кун, 22 апрель

Кеймюнг университети (Корея) куни

10:00 — Низомий номидаги ТДПУ доценти Мурод Расуловдан ёғоч ўймакорлиги бўйича маҳорат дарси.

Манзил: МКЗ.

10:30 — «Санъат ва маданият» мавзусидаги II Халқаро ижодий танлов кўргазмасининг очилиши (Кеймюнг университети билан ҳамкорликда).

Манзил: Ўзбекистон Бадиий академияси галереяси.

10:30 — «Эго XXVIII» — «Ҳиссиётлар бадиийлик қуроли сифатида: сунъий интеллект» илмий-амалий конференцияси.

Манзил: Бадиий ижодкорлар уюшмаси конференциялар зали.

11:00 — Умар Ражабов ва «Невская палитра» бадиий бўёқлар заводидан рангтасвир бўйича маҳорат дарси.

Манзил: МКЗ.

12:00 — Евгений Пак ва «Невская палитра» заводидан темпера бўйича маҳорат дарси.

Манзил: МКЗ.

12:30 — Буржу Гюнай (Турция) билан ижодий учрашув.

Манзил: Тошкент фотосуратлар уйи.

13:30 — Россиялик рассомлар Татьяна Бабушкина ва Ирина Коваленкодан маҳорат дарси (Vista-Artista бренди).

Манзил: Тошкент фотосуратлар уйи.

15:00 — Кеймюнг университети (Корея Республикаси) тақдимоти ва маҳорат дарси.

Манзил: МКЗ.

15:00 — Марина Бородинадан «Информацион орнамент» маҳорат дарси.

Манзил: МКЗ.

15:30 — «Камолиддин Беҳзод издошлари» танлови ғолибларини тақдирлаш ва кўргазма очилиши.

Манзил: Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби.

Тўртинчи кун, 23 апрель

П. Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби куни

11:00 — П. Беньков номидаги мактаб ўқувчиларининг тарихий либослар намойиши.

Манзил: МКЗ.

15:00 — К. Беҳзод номидаги МРДИ талабаларининг «Sinergiya. Мода ва санъат» замонавий ва миллий либослар намойиши.

Манзил: К. Беҳзод номидаги МРДИ кўргазмалар зали.

Бешинчи кун, 24 апрель

Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати куни

10:00 — «Турк дунёси: ранглар жилосидаги ягона руҳ» (ТУРКСОЙ) кўргазмаси иштирокчилари билан ижодий учрашув.

Манзил: Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси.

12:00 — Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларининг Тошкент меҳмонлари учун концерт дастури.

Манзил: МКЗ.

15:00 — Фестивалнинг ёпилиш маросими. Ғолиб ва иштирокчиларни тақдирлаш.

Манзил: Марказий кўргазмалар зали (МКЗ).

Дастурда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача Марказий кўргазмалар зали (МКЗ) ва Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейининг хиёбон ҳудудларида маҳорат дарслари ва талабалар ижодий ишларининг тақдимотлари бўлиб ўтади.

Манзиллар:

  • Ўзбекистон Бадиий академияси: Содиқ Азимов кўчаси, 35.
  • Марказий кўргазмалар зали (МКЗ): Шароф Рашидов кўчаси, 40.
  • Тошкент фотосуратлар уйи: Истиқбол кўчаси, 4.
  • Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи: Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 37А.
  • К. Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи: Шароф Рашидов кўчаси, 40.
  • Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси (НБУ): Буюк Турон кўчаси, 2.
  • К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (МРДИ): Мироншоҳ кўчаси, 123.
  • Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби: Ширин кўчаси, 1А.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *