• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ қамалини ёриб ўтишга уринган биринчи танкер Ҳўрмуз бўғозига қайтиб келди


АҚШ қамалини (блокадасини) ёриб ўтишга уринган биринчи танкер Ҳўрмуз бўғозига қайтиб келди, деб хабар берди Bloomberg.

Кемалар ҳаракати маълумотлари порталига кўра, АҚШ санкциялари остидаги «Rich Starry» (Хитой) танкери чоршанба куни Ҳўрмуз бўғозига қайтиб кирди. У Америка ҳарбий кемаларидан иборат тўсиқни ёриб ўта олмаган. Сешанба куни — АҚШ томонидан эълон қилинган блокаданинг биринчи тўлиқ кунида камида саккизта кема бўғоздан ўтган эди. Хабар қилинишича, «Rich Starry» блокада бошланганидан бери бўғоздан муваффақиятли ўтиб, Ўмон қўлтиғига чиқа олган илк кема бўлганди.

Бироқ, айнан ўша ерда (Ўмон қўлтиғида) Пентагоннинг камида 15 та ҳарбий кемаси жойлашгани маълум бўлди ва «Rich Starry» ортга қайтди. Эслатиб ўтамиз, мазкур танкер ва унга эгалик қилувчи «Shanghai Xuanrun Shipping» компанияси Эрон нефтини ташигани учун аввалроқ АҚШнинг «қора рўйхати»га киритилган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *