• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бонд омборлари ва гаджетлар учун 5 фоиз. Айрим товарлар импортининг янги тартиби қандай ишлайди?



Ўзбекистонда 1 июлдан икки йиллик эксперимент тарзида электрон тижорат учун бонд омборлари тизими ишга туширилади. Бу 13 апрель куни қабул қилинган президент қарорида назарда тутилган.

Асосий янгилик жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарларни вақтинча сақлашга хизмат қилувчи бонд омборларни жорий этишдан иборат. Бундай омборлар фаолияти эркин омборлар учун назарда тутилган лицензиялаш тартиби асосида тартибга солинади.

Янги тизимга кўра, компания аввал товарни Ўзбекистонга олиб киради, аммо уни дарҳол божхона расмийлаштирувидан ўтказмайди. Товар «эркин омбор» режимида бонд омборга жойлаштирилади ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) реестрига киритилган махсус маркетплейс орқали сотувга чиқарилади. Бундай товарларни фақат жисмоний шахслар ва шахсий фойдаланиш учун сотиб олиши мумкин.

Асосий фарқ шундаки, божхона расмийлаштируви чегарадан ўтиш пайтида эмас, балки товар сотиб олинганидан кейин амалга оширилади. Буюртма берилгач, товар юк жўнатиш декларацияси асосида расмийлаштирилади, санитария, ветеринария назорати ва мувофиқликни баҳолаш талаблари қўлланилмайди.

Ўзбекистон резидентлари томонидан товарларни бонд омборларга жойлаштириш активларни репатриация қилиш талаби бажарилган деб ҳисобланади.

Гаджетлар ва техника учун 5 фоизлик ягона тўлов

Эксперимент доирасида бир қатор товар турлари учун алоҳида солиқ тартиби жорий этилади.

Бонд омборлар орқали сотиладиган смартфонлар, ноутбуклар, планшетлар ва айрим турдаги бошқа электротехника маҳсулотлари амалдаги божхона тўловлари ўрнига сотиш қийматининг 5% миқдорида ягона божхона тўлови билан солиққа тортилади.

Маҳсулот номи ТИФ ТН коди
чангютгичлардан ташқари электр двигателБ ўрнатилган маиший электромеханик машиналар (миксер, шарбат чиқаргич ва бошқалар) 8509400000, 8509800000
Электр иситкичли ва электротермик мосламалар (сочларни қуритиш ускунаси, электр чойнаклар, мультипиширгичлар, электрдазмол ва бошқалар) 8516310001, 8516310009, 8516320000, 8516797000, 8516400000
Смартфонлар 8517130000
Ноутбуклар ва планшетлар 8471300000
Корпусга ўрнатилган ёки ўрнатилмаган радиокарнайлар; овозни такрорловчи бошқа ускуналар 8518210000, 8518220000, 8519814500

Юқорида қайд этилган электроникадан ташқари, яна 30 та товар тоифаси учун ҳам бонд омборлари орқали сотилганда ҚҚС ва божхона божини 3% миқдорида ундириш тартиби жорий этилади (ҳозир божхона божи 20 фоизгача + бир дона учун минимал ставка). Рўйхат:

Маҳсулот номи ТИФ ТН коди
Эркаклар ёки ўғил болалар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан костюмлар, комплектлар, пиджаклар, блайзерлар, шимлар, лямкали ва кўкракка тақиладиган қисмли комбинезонлар, бриджи ва шортилар (чўмилиш кийимидан ташқари) 6103
Аёллар ёки қизлар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан костюмлар, комплектлар, жакетлар, блайзерлар, кўйлаклар, юбкалар, юбка-шимлар, шимлар, кўкракка тақиладиган қисмли ва лямкали комбинезонлар, бриджи ва шортилар (чўмилиш кийимидан ташқари) 6104
Эркаклар ёки ўғил болалар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан кўйлаклар 6105
Аёллар ёки қизлар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан блузкалар, блузалар ва блузонлар 6106
Эркаклар ёки ўғил болалар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан калъсонлар, трусилар, тунги кўйлаклар, пижамалар, чўмилиш халатлари, уй халатлари ва шу каби буюмлар 6107
Аёллар ёки қизлар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан ички кийимлар, ички юбкалар, трусилар, панталонлар, тунги кўйлаклар, пижамалар, пенъюарлар, чўмилиш халатлари, уй халатлари ва шу каби буюмлар 6108
Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан енгли фуфайкалар ва бошқа ичдан кийиладиган фуфайкалар 6109
Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан свитерлар, пуловерлар, кардиганлар, жилетлар ва шу каби буюмлар 6110
Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан спорт, чанғи ва чўмилиш костюмлари 6112
Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан бошқа кийим-кечак предметлари 6114
Эркаклар ёки ўғил болалар учун пальтолар, калта пальтолар, накидкалар, плашлар, курткалар (шу жумладан, чанғи курткалари), ветровкалар, штормовкалар ва шy каби буюмлар 6201
Аёллар ёки қизлар учун пальтолар, калта пальтолар, накидкалар, плашлар, курткалар (шу жумладан, чанғи курткалари), ветровкалар, штормовкалар ва шy каби буюмлар 6202
Эркаклар ёки ўғил болалар учун костюмлар, комплектлар, пиджаклар, блайзерлар, шимлар, лямкали ва кўкракка тақиладиган қисмли комбинезонлар, бриджи ва шортилар (чўмилиш кийимидан ташқари) 6203
Аёллар ёки қизлар учун костюмлар, комплектлар, жакетлар, блайзерлар, кўйлаклар, юбкалар, юбка-шимлар, шимлар, кўкракка тақиладиган қисмли ва лямкали комбинезонлар, бриджи ва шортилар (чўмилиш кийимидан ташқари) 6204
Эркаклар ёки ўғил болалар учун кўйлаклар 6205
Аёллар ёки қизлар учун блузкалар, блузалар ва блузонлар 6206
Болалар кийими ва болалар кийимлари учун жиҳозлар 6209
Спорт, чанғи ва чўмилиш костюмлари; бошқа кийим-кечак предметлари 6211
Taг ва устки қисми резина ёки пластмасса бўлган бошқа пойабзал 6402
Таглиги резина, пластмасса, чарм ёки композицион чармдан ва устки қисми табиий чармдан бўлган пойабзал 6403
Таглиги каучук, пластмасса, чарм ёки композицион чармдан ва устки қисми тўқимачилик материалидан бўлган пойабзал 6404
Бошқа пойабзал 6405
Бир корпусда хотира қурилмаларини ўз ичига олган ёки олмаган киритиш ёки чиқариш қурилмалари 8471606000, 8471607000
Статик конверторлар, электр литий-ионли аккумуляторлар (қувватлагич) ҳамда кучланиши 1000 В дан ошмайдиган бошқа электр ўтказгичлар 850440, 850760, 854442, 854449
Фонарлар 8513100000
Овоз, тасвир ёки бошқа маълумотларни ўзгартириш, узатиш, қабул қилиш ёки тиклаш учун асбоблар, шу жумладан, коммутация қурилмалари ва маршрутизаторлари 851762000
Микрофон билач қўшилган ёки қушилмаган, шунингдек, микрофон вa бир ёки бир нечта динамиклар тўпламларидан иборат қулоқчинлар ва телефонлар 8518302000, 8518309500
Монитор ва проекторлар (телевизорлардан ташқари) 8528
Барча турдаги соатлар 9101 — 9108
Видеоўйинлар учун консол ва ускуналар; овоз ёки тасвирни ёзиб олувчи ёки такрорловчи телевизион қабул қилувчи аппаратлар 9504500001, 9504500002, 9504500009

Бундай товарлар бонд омбори орқали харид қилинганда божсиз олиб кириш меъёрлари (бир жўнатма учун амалдаги лимитлар) қўлланилмайди. Бу эса тўлов товарнинг тўлиқ қийматидан ундирилишини англатади.

Ҳужжатга кўра, агар товарнинг сотиш нархи декларация пайтидаги божхона қийматидан паст бўлса, ягона тўлов (ёки божхона божи ва ҚҚС) божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Бонд омборларига олиб кирилган товарларни сотишдан тушган даромадлар компаниянинг бошқа фаолиятидан алоҳида ҳисобга олиниши керак. Бундай товарларни харид қилишда харидорлар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи сотувчи томонидан бюджетга тўловда ҳисобга олинмайди.

Божхона ва Солиқ қўмиталари омбор операторлари ва маркетплейслар билан биргаликда товар айланмасини мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиши лозим. Бунинг асосий мақсади — шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган товарлар қайта сотиш мақсадида харид қилинаётган ҳолатларни аниқлашдан иборат.

Агар тижорат фаолияти белгилари аниқланса, бундай операциялар бўйича божхона тўловлари имтиёзли 5 фоизлик ставка қўлланилмасдан, умумий тартибда ундирилади.

Эксперимент 1 июль 2028 йилгача, яъни икки йил давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 майдан жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари қисқартирилган:

  • ҳаво транспортида- 1000 доллар (шупайтгача- 2000 доллар эди);
  • темирйўл вадарё транспортида- 500 доллар (1000 доллар);
  • автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали- 300 доллар;

Эндиликда ушбу лимитдан фақат хорижда камида 2−3 кун бўлган шахслар фойдаланиши мумкин (чегарани кесиб ўтиш усулига қараб, самолётда — камида 3 кун).

Шунингдек, халқаро курьерлик хизматлари орқали жисмоний шахсларга етказиладиган товарлар учун лимит бир чорак учун 1000 доллардан ойига 200 долларгача қисқартирилди.

Бундан ташқари, янги мобил қурилмани (ҳатто шахсий фойдаланиш учун ҳам) олиб киришда йўловчилардан божхона декларациясини тўлдириш талаб этилади (телефон нархидан қатъий назар). Акс ҳолда, UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда унинг тўлиқ қийматининг 30 фоизи миқдорида бож тўлашга тўғри келади.

«Юксалиш» умуммилий ҳаракати янги божсиз нормалар фуқароларга қўшимча молиявий харажат юклашдан ташқари, бозордаги рақобатга ҳам таъсир кўрсатаётганини таъкидлаганди.

Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил март ойигача Божхона қўмитаси аҳолининг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мазкур меъёрларни ошириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиши керак эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *