• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентдаги X Халқаро жаз фестивалида кимлар чиқиш қилади? – Gazeta


Тошкент шаҳрида 28 апрелдан 12 майгача ўнинчи Халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.

Концертлар туркуми «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройининг очиқ майдонида ташкил этилади.

Пойтахтга Леонид Агутин ва Therr Maitz, Стэнли Кларк ва Курт Эллинг, шунингдек, бир қатор бошқа хорижий ва маҳаллий ижрочилар ташриф буюриши кутилмоқда.

«Жаз ўнлаб йиллар давомида у бутун дунё бўйлаб инсонларни бирлаштириб, маданий алмашинув ва ўзаро ҳамжиҳатликнинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда. ЮНЕСКО жаз мусиқасига маданиятлар ўртасида тинчлик, мулоқот ва ўзаро ҳурмат-эҳтиромни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим восита сифатида қарайди», — дея қайд этди жамғарма.

Концертларга кириш бепул.

Фестиваль дастури

28 апрель, 19:30 — Stanley Clarke.

29 апрель, 19:30 — Myles Sanko.

30 апрель, 19:30 — «Фонограф».

1 май, 19:30 — Леонид Агутин ва Therr Maitz.

2 май:

19:00 — East Band ва Skyband (В. А. Успенский номидаги мусиқа мактаби);

19:30 — Anush Band.

3 май, 19:30 — Gunhild Carling.

4 май, 19:30 — Incognito.

5 май:

19:00 — Jazapella (Руминия элчихонаси);

20:00 — Kurt Elling Quartet.

6 май, 19:30 — Тигран Амасян.

7 май, 19:30 — GoGo Penguin.

8 май:

19:00 — Jazzkent;

19:30 — Sound Travel Jazz Quartet.

9 май, 19:30 — Сильвен Гонтар (Yamaha артисти), Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри (дирижёр — Алибек Кабдураҳмонов).

10 май, 19:30 — Ayo Trio (Исроил элчихонаси).

11 май, 19:30 — Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти биг бенди (дирижёрлар — Мўминжон Олимов, Игорь Будюков).

12 май, 19:30 — Jazzirama ва Ўзбекистоннинг етакчи солистлари.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *