Европа статистика бошқармаси (Eurostat) ЕИ аҳолисининг 2025 ва 2100 йиллар оралиғида 53 миллион кишига (11,7%) камайишини тахмин қилди.
Кутилмаларга кўра, 2029 йилга келиб Европа Иттифоқи аҳолиси 453,3 миллион нафаргача ўсади, шундан сўнг 2100 йилга келиб у аста-секин 398,8 миллионга камаяди.
Аср охирига келиб, 19 ёшгача бўлган болалар ва ёшларнинг улуши 20% дан 17% гача, 64 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли аҳолининг улуши эса 58% дан 50% гача камайиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, 65-79 ёшдаги кексаларнинг улуши 16% дан 17% гача, 80 ва ундан катта ёшдаги одамларнинг улуши эса 6% дан 16% гача ошиши кутилмоқда.
Ҳозирда Европа Иттифоқи аҳолиси пирамидаси юқори умр кўриш давомийлиги, паст ўлим ва паст туғилиш билан характерланади. Аҳолининг асосий қисми 50 ёшдан ошган меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамлардан иборат.