• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда 3 ойда лицензиясиз фаолият юритган 25 та дорихона жавобгарликка тортилди



Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган назорат тадбирлари давомида лицензиясиз фаолият юритган 25 та дорихона аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, текширувлар марказнинг фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан амалга оширилган. Унда айрим тадбиркорлик субъектлари тегишли лицензияга эга бўлмасдан, белгиланган талабларни қўпол равишда бузган ҳолда иш юритгани аниқланган.

Қайд этилишича, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги [ЎРҚ-701-сонли] қонуннинг 4-иловасига асосан, фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробарида (123,6 млн сўм) жарима белгиланган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳолат Самарқанд вилоятида қайд этилган — 11 та дорихона лицензиясиз ишлаган. Шунингдек, Андижонда 5 та, Наманганда 2 та шундай ҳолат аниқланган. Қолган ҳолатлар Хоразм, Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент ва Навоий вилоятларида қайд этилган.

Қонунбузарлик аниқланган субъектлар:

Хоразм вилояти:

Сурхондарё вилояти:

Самарқанд вилояти:

  • «PAYSHANBA DORI TA’MINOTI SDD» МЧЖ
  • «ASILBEK FARM» МЧЖ
  • «URGUT DORI TA’MINOTI SDD» МЧЖ
  • «OQDARYO-DORI TA’MINOTI SDD» МЧЖ
  • «ISHTIXON DORI-TA’MINOTI SDD» МЧЖ
  • «BAROKAT SIXAT PHARM» МЧЖ
  • «PAYARIQ DORI TA’MINOTI SDD» МЧЖ
  • «SAMARQAND IDEAL PHARM» МЧЖ
  • «ISHTIXON-MED TORG» МЧЖ
  • «ELKIMYOTEXNOLOG» МЧЖ
  • «786-TIYN VA ZAYTUN» МЧЖ

Жиззах вилояти:

  • «YULDUZ FARM MED» МЧЖ

Андижон вилояти:

  • «DOLCHIN MAKON TA’MINOT» МЧЖ
  • «ARCC» МЧЖ
  • «AVAZBEK TENDER» МЧЖ
  • «TABIAT MALXAM FARM» МЧЖ
  • «BARAKA FARM GRAND» МЧЖ

Қашқадарё вилояти:

  • «G‘ANISHER FARM» МЧЖ

Бухоро вилояти:

  • «EZOZ FARM GOLD» МЧЖ

Наманган вилояти:

  • «NOBLE FARM» МЧЖ
  • «MAKRO REMEDIES» МЧЖ

Тошкент вилояти:

  • «RUSHAN MED PLYUS FARM» МЧЖ

Навоий вилояти:

Марказ маълум қилишича, қонунчилик талабларига риоя этиш барча тадбиркорлар учун мажбурий ҳисобланади.

Шунингдек, фуқаролардан дори воситаларини харид қилишда дорихоналар фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга дуч келганда, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилиш сўралди.

Аввалроқ Ўзбекистонда «сирли мижоз» тадбирлари орқали тиббий муассасалар ва дорихоналар фаолияти баҳоланиши хабар берилган эди. Бундай «мижоз» дорихонага харидор сифатида ташриф буюриб, унинг фаолиятини кузатади. Тадбир аудио ёки видеокузатув мосламаларидан яширин фойдаланилган ҳолда ўтказилсагина, ҳақиқий ҳисобланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *