• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрон Ҳўрмуз бўғозини очди, лекин учта шарти бор


Эрон Ҳўрмуз бўғозини очди, бироқ кемалар ўтиши учун 3 та асосий шартни ҳам эълон қилди, деб хабар берди Tasnim агентлиги.

Биринчидан, бўғоздан ҳарбий кемаларнинг ўтиши тақиқланади. Кемалар фақат тижорий бўлиши, уларнинг эгалари ва юклари Эронга душман ҳисобланган давлатларга алоқадор бўлмаслиги керак.

Иккинчидан, барча кемалар фақат Эрон белгилаб берган махсус йўналиш бўйлаб ҳаракатланиши шарт.

Учинчидан, кемалар ҳаракати Эроннинг махсус кучлари (Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси) назорати остида ва улар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Бўғозни очиш масаласи кўп омиллар, хусусан, Ливандаги урушнинг тўхтатилишига ҳам боғлиқ. Агар денгиз қамали давом этса, Эрон буни сулҳнинг бузилиши деб баҳолашини билдирган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *