• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Ливан энди бошқаларнинг уруш майдони бўлмайди» — мамлакат президенти


Ливан президенти Жозеф Аун мамлакатнинг янги истиқболи ҳақида тарихий нутқ сўзлади. Ушбу баёнот Ливаннинг 2026 йил апрелидаги ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейинги янги сиёсий йўлини ифодалайди.

«Биз Ливанни қутқаришимизга ишонамиз… Қарийб ярим аср ичида илк бор Ливанни ва ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқини қайтариб олдик. Бугун биз ўз номимиздан музокаралар олиб боряпмиз. Биз энди бировларнинг ўйинидаги қўғирчоқ эмасмиз, бошқаларнинг уруш майдонига айланмаймиз ва бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз», — деди Аун ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга киргандан кейинги илк телемурожаатида.

Президент, шунингдек, Ливан «янги босқич» — шунчаки ўт очишни тўхтатишдан, ўз халқи ҳуқуқларини, ҳудудий яхлитлигини ва миллат суверенитетини сақлаб қолувчи доимий келишувларга ўтиш остонасида турганини маълум қилди.

У Исроил билан олиб борилган тўғридан-тўғри музокаралар ҳақида шундай деди: «Бу заифлик белгиси ёки ён бериш эмас… Музокаралар ҳеч қачон ўз ҳуқуқларимиздан воз кечиш, принципларимиздан чекиниш ёки миллат суверенитети борасида муроса қилиш дегани эмас ва бундай бўлмайди ҳам».



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *