• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сирдарё қирғоғида 55 кг наркотик топилди, эгалари қидирилмоқда


ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Фарғона вилоятида йирик контрабанда ҳаракатига чек қўйишди. Бешариқ тумани, «Шодиқозиқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё қирғоғида шубҳали тўртта полиэтилен қоп топилди.

Қоплардан қўшни давлатдан ноқонуний олиб ўтилган улкан миқдордаги «ажал уруғлари» ва дори воситалари чиқди:

  • 47 кг 113 гр «гашиш» (48 та ўрамда);
  • 7 кг 779 гр «опий» (15 та ўрамда);
  • 10 710 дона «Лидаза» ва 756 дона «Теноксикам» дори воситалари.

Контрабандачилар «юклар»ни қирғоқда қолдириб, воқеа жойидан яширинишга улгуришган. Ҳозирда ушбу заҳарли моддалар кимга тегишли эканлигини аниқлаш бўйича кенг қамровли қидирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *