• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туркий давлатлар парламентлари раҳбарларининг илк норасмий учрашуви ўтказилди


Ўзбекистон делегацияси Истанбулда бўлиб ўтган Туркий давлатлар парламентлари раҳбарларининг биринчи норасмий учрашувида иштирок этди, деб хабар берди Сенат матбуот хизмати.

Тадбирда Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси қатнашди.

Учрашувда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган самарали ҳамкорлик натижасида иқтисодий ривожланиш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда маданий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган қатор ташаббуслар амалга оширилаётгани таъкидланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *