• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Гукешни ютсам, Нодирбек билан ўйнаймиз». Жавоҳир Синдаров Тошкентда қандай кутиб олинди?

«Гукешни ютсам, Нодирбек билан ўйнаймиз». Жавоҳир Синдаров Тошкентда қандай кутиб олинди?


17 апрель куни Кипрдан чартер рейс билан учиб келган Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров пойтахтда янги қурилган «Ҳумо» халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Gazeta мухбири Миролим Исажонов ушбу маросимдан фоторепортаж тайёрлади.

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

Тадбирда бош вазир Абдулла Арипов, президент администрациясининг ижтимоий ривожланиш департаменти бошлиғи Одил Абдураҳмонов, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари биринчи ўринбосари Отабек Умаров, спорт вазири Адҳам Икрамов, Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов иштирок этди. Шунингдек, Жавоҳир Синдаровнинг оила аъзолари, шахматчилар, ишқибозлар, жамоатчилик вакиллари ва журналистлар ҳам қатнашди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўз нутқида Жавоҳир Синдаровнинг бу натижаси жуда оғир ва машаққатли меҳнат эвазига келганини таъкидлади.

«Агар инсон боғ яратадиган бўлса, ўзи эккан дарахт ва уруғига эътибор қаратиб, уни парваришлаб, сув беради. Ҳурматли президентимиз ҳам ҳудди шундай: бир йил олдин ўз ташаббуси билан Жавоҳирбек, Нодирбек, Гулруҳбегимга алоҳида-алоҳида ҳомийлар бириктириб берди. Чунки ҳар битта шахматчининг ўзидан-ўзи бирданига маҳорати ошиб кетмайди. Унга яхши мураббий, яхши спарринг партнёри ва бошқа томонлама кўмак керак бўлади. Бу имкониятларнинг ҳаммаси президентимизнинг ташаббуси билан бўлди. Шунингдек, Жавоҳирнинг ғалабасига ҳисса қўшган яқинлари ва мураббийларига миннатдорчилик билдирамиз», — дейди ҳукумат раҳбари.

Давлат раҳбари ташаббуси билан бириктирилган ҳомийлардан ташқари, Жавоҳир Синдаровни Ishonch дўконлар тармоғи ҳам қўллаб-қувватлайди. Компания иқтидорларга ишонади ва ўзбекистонлик ёшларга мамлакат имиджини жаҳлн аренасида мустаҳкамлашга кўмаклашади.

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

Абдулла Арипов.

«Қаранглар, шунақа ғалабалар юртимизга жуда чиройли ярашади. Ҳурматли президентимиз ташаббуси билан қурилган мазкур аэропортда биринчи марта Жавоҳирни кутиб олдик. Бунда ҳам рамзий маъно бор: Номзодлар турнирида мамлакатимиз тарихида биринчи марта ютиб келган катта спортчини янги аэропортда кутиб олдик. Буюк ғалабалар халқимизга ва юртимизга ярашаверсин, бардавом бўлсин!», — дея қўшимча қилди Абдулла Арипов.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров мусобақа қийин кечгани, аммо кўрилган қаттиқ тайёргарлик жараёнлари муҳим роль ўйнаганини қайд этди.

«Турнирга ҳозирлик кўришимизда ҳурматли президентимизнинг бизга бўлган ишончи ва яратилган шароитлари катта аҳамият касб этди. Шахматчи ҳеч нимани ўйламай, бор эътибори ва кучини тайёргарлик жараёнларига қаратса, албатта, натижа қайд этади. Ўзбекистон бутун дунёга нимага қодирлигини кўрсатиб келмоқда. Нодирбек [Абдусатторов] ҳам дунёнинг энг катта нуфузли мусобақаларининг учтасида ғалаба қозонди. Бу ютуқларимиз албатта, ҳали бошланиши. Мамлакатимиз ҳозирги кунда жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бирига айланди», — дейди шахматчи.

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

«Шу йилнинг охирида Гукешга қарши ўзимнинг матчим бўлиб ўтади. Икки ёш вундеркинд шахматчилар бир-бирига қарши ўйнайди. Худо хоҳласа ушбу мусобақада ғалаба қозониб, кейинги матчни Нодирбек Абдусатторов билан ўйнайман деган умиддаман (кулади)», — дея таъкидлади Жавоҳир Синдаров.

Жавоҳир Синдаровнинг секунданти, гроссмейстер Муҳиддин Мадаминовнинг сўзларига кўра, турнирдан олдин шахматчилар 20 кунлик ўқув-йиғинида бўлишган.

«Машғулотларда Нодирбек Абдусатторов яқиндан ёрдам берди, катта жамоа бўлиб, бирга ишладик. Мазкур турнир жуда муҳим эди ва шу сабабли қийин ўтди. Жавоҳир ака билан яқин ўртоқмиз, шахматдан ташқари ҳам кўп вақт ўтказамиз. Шу сабабли уни яқин инсони сифатида қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдим. Баъзида муҳим шахмат терминларини эслатиб турдим. Бу натижа ортида кучли тайёргарлик, меҳнат, мотивация ва омад бор. Шунингдек, Ўзбекистон халқининг дуоси ва давлатимиз раҳбари томонидан шахмат йўналишига берилган эътибор ҳам ўз самарасини берди, деб ўйлайман», — дейди Муҳиддин Мадаминов.

Жавоҳир Синдаровнинг бувиси Жамила Синдарова набираси иштирокидаги ўйинларни кучли ҳаяжон ва қўрқувда томоша қилишини айтди.

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

Жамила Синдарова.

«Жавоҳиримнинг билими, зукколиги ва ғалаба қозонишига оилавий ишонар эдик. У ўз меҳнати ва давлатимиз томонидан кўрсатилган моддий қўллаб-қувватлаш туфайли ҳеч биримизни уялтирмади. Унинг ҳар битта турнирини ҳаяжон билан томоша қилдик, йиғлаган жойларим ҳам бўлди. Лекин Жавоҳирим ҳамма тўсиқни енгиб, чемпион бўлди. Ижтимоий тармоқлардаги илиқ фикрларни ўқиб шуни билдимки, Жавоҳирим нафақат менинг, балки бутун ўзбек халқининг ҳам фарзанди экан. Илоҳим, Ўзбекистонимизнинг ҳар бир соҳада чемпионлари кўп бўлсин», — дейди шахматчининг бувиси.

«Фарзандларингиз, айниқса, набираларингиз учун қилинган мақсадни ярим йўлда ташлаб қўймай, охирги нуқтасигача бориш керак. Биз ҳали ҳам биргамиз: болам Жавоҳирнинг чемпионлик йўлида оилавий бирлашганмиз. Бу биз учун улкан шараф», — дейди Жамила Синдарова.

Маросим якунида бош вазир Абдулла Арипов томонидан Жавоҳир Синдаровни «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирлаш тўғрисида президент фармони ўқиб эшиттирилди.

Видео

Фото

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

абдулла арипов, жавоҳир синдаров, фоторепортаж

Гроссмейстерни кутиб олиш маросимидан репортаж Ishonch компанияси кўмагида тайёрланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *