Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Ўзбекистон кикбоксингчилар тарихий натижани қайд этди, деб хабар берди Спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонликлар мусобақада 36 та олтин, 22 та кумуш ва 14 та бронза — жами 72 та медални қўлга киритди. Унда 32 мамлакатдан 1000 нафардан зиёд спортчи қатнашди.

Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақа жадвалида Таиланд спортчилари пешқадамлик қилди, учинчи ўринни Вьетнам, тўртинчи поғонани эса Қозоғистон жамоаси банд этди, дея хабар беради «Дунё» АА.

Кикбоксингчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.