Руанда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 167-давлатга айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар бермоқда. Учрашув Туркияда Анталия дипломатик форуми доирасида бўлиб ўтди.
Унда Руанда ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Оливье Ндухунгирехе билан биргаликда дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди.
Шунингдек, икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини ўрнатиш тўғрисидаги Англашув меморандуми ҳам имзоланди.
«Ушбу ҳужжатларнинг имзоланиши, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг Африка қитъаси давлатлари билан алоқаларни кенгайтириши йўлидаги яна бир муҳим қадам ҳисобланади», — деди вазир.
Март ойи охирида Ўзбекистон Африканинг бошқа бир мамлакати — Лесото билан дипломатик муносабатлар ўрнатганди.
