Март ойида Ўзбекистонда аҳоли томонидан сезилган инфляция февраль ойидаги кўрсаткичга нисбатан 0,5 фоиз бандга пасайиб, 11,1 фоизни ташкил этди. Бу аҳоли орасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича Марказий банк шарҳидан келиб чиқади.

сезилган инфляция, марказий банк

Ҳудудлар кесимида энг юқори нарх ўсиши Тошкент шаҳрида сезилди — 13,3 фоиз. Сезилган инфляциянинг энг паст кўрсаткичи Наманган вилоятида қайд этилди — 10 фоиз.

сезилган инфляция, марказий банк

Аҳоли томонидан сезилган инфляциянинг энг юқори кўрсаткичи ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари (13,0 фоиз) томонидан қайд этилган. Энг паст кўрсаткич ташиш хизматлари ходимлари (10,2 фоиз) томонидан билдирилган.

сезилган инфляция, марказий банк

Даромад даражасига кўра аҳолининг турли тоифалари кесимида даромади 7 млн сўмдан юқори бўлган аҳоли орасида сезилган инфляция даражаси республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори шаклланган. Юқори даромадга эга аҳоли гуруҳларида сезилган инфляция кўрсаткичида сезиларли ўзгариш қайд этилмаган. Даромади 30 млн сўмдан юқори даромад эгалари орасида сезилган инфляция 16,7 фоиз даражасида баҳоланган.

сезилган инфляция, марказий банк

МБ сўровномаси натижаларидан келиб чиқадики, март ойида асосий турдаги товар ва хизматлар нархлари асосан арзонлашган ёки ўзгаришсиз қолган.

Хусусан, респондентларга кўра, мева-сабзавотлар, йўлкира ва ташиш хизматлари, тухум нисбатан арзонлашган, ижара нархлари пасайган. Гўшт ва сут маҳсулотлари, электр ва табиий газ, кафе-ресторан хизматлари қимматлашганини қайд этган респондентлар улуши бироз ортган.

сезилган инфляция, марказий банк