Душанба кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +24…+29 даража атрофида бўлади.

21−23 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ билан қайд этилади. Ҳарорат 21 апрелда кундузи +24…+29, 22−23 апрелда аста-секин +18…+23 даражагача пасаяди.

20−22 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

24 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича яна қуруқ об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Сешанба куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20−21 апрелда +25…+28 даража атрофида бўлади.

22−23 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузги ҳарорат 22 апрелда +24…+26, 23 апрелда +20…+22 даража бўлади.

24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +25…+27 даража бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади, 21−22 аперлда 12−14 м/с гача кучайиши мумкин.