• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроилга юбориш эвазига 20 млн доллар сўраган шахс ушланди


Чет элга иш юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» канали хабар берди. 

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Навоий ва Қашқадарё вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари Хатирчи туманида яшовчи, 2006 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, барча ҳужжатларни ўзи тайёрлаган ҳолда, уни Болгария давлатига ишга юбориш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Китоб туманида ҳам шу каби ҳолат фош этилди. Хусусан, Тошкент вилоятида яшовчи, 1997 й.т. шахс 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Исроил давлатига ишлаш учун юбориш ва ишчи визасини ўзининг танишлари орқали тайёрлатиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс Қашқадарё вилоятига бориб, сўралган пул маблағи ҳисобидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *