• Сб. Май 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кам таъминланганларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади


Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган навбатдаги қадам ташланди. Бу бўйича ЎРҚ–1135-сонли қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ҳужжатга муҳим норма қўшилди. Унга мувофиқ, кам таъминланган шахслар муайян иш доирасида суд томонидан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Конституциявий судга мурожаат қилганда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу жумладан, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров махсус ахборот тизими орқали амалга оширилади. «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали Конституциявий судга шикоят билан мурожаат этган фуқаронинг илтимосига асосан тегишли сўров юборилади.

Мазкур жараён бевосита Конституциявий суд томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *