• Сб. Май 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Etihad Airways 17 августдан Тошкент — Абу Даби йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўяди


17 августдан Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, тегишли келишув транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва Etihad Airways бош операцион директори, капитан Мажед Ал-Марзуки ўртасидаги учрашувда эришилган.

Авиакомпания бош офисида бўлиб ўтган музокараларда томонлар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги авиақатновларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Хусусан, Etihad Airways’нинг Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйиши ва келгусида йўналишлар тармоғини босқичма-босқич кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунларига кўра, жорий йил 17 августдан бошлаб Тошкент — Абу Даби — Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва БАА пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларнинг тикланиши йўловчиларга Etihad Airways’нинг кенг йўналишлар тармоғидан фойдаланиш имконини беради. Хусусан, Абу Даби орқали қулай уланишлар билан Европа, Осиё, Австралия, Африка ва Шимолий Америкадаги 70 дан ортиқ халқаро йўналишларга учиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, БААнинг Etihad Airways авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома 2025 йил октябрида берилган эди. Ўшанда компания Абу Даби — Тошкент — Абу Даби йўналишида парвозларни амалга ошириши, рейслар Airbus A320−232/251N ва Airbus A321−231/251N/251NX ҳаво кемаларида бажарилиши маълум қилинганди.

Дастлаб Etihad Абу Дабидан Тошкентга парвозларни 2026 йил 17 мартдан бошлаб йўлга қўйиш нияти борлигини маълум қилганди. Компания БАА ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида ҳафтасига олти марта рейс амалга оширишини билдирган.

2020 йил 9 сентябрда «Ўзавиация» агентлиги томонидан Etihad’нинг шўъбаси — Air Arabia компаниясига Абу Даби — Тошкент — Абу Даби йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган. Авиакомпания 7 декабрдан бошлаб ҳафтасига 2 марта Абу Даби — Тошкент — Абу Даби йўналишида парвозларни йўлга қўйишга эришган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *