• Сб. Май 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

3 ойда 136 мингдан зиёд ўзбекистонлик Саудияга сафар қилди


Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ-март ойларида 136 060 нафар Ўзбекистон фуқароси Саудия Арабистонига сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,8 минг нафарга ёки 21,2 фоизга ошгани билан аҳамиятли. Бунда фуқароларнинг катта қисми — 114 986 нафари саёҳат мақсадида ушбу мамлакатга йўл олган.

Шунингдек, 20 716 нафар фуқаро қариндошларни йўқлаш мақсадида боргани қайд этилган.

Бошқа мақсадлар нисбатан кам улушни ташкил этган: 339 нафар даволаниш, 11 нафар ўқиш, 8 нафар хизмат юзасидан сафар қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган текширувларда Instagram’да «Умра» тадбирларини реклама қилганлар жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар қилинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *