• Сб. Май 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилишнинг миллий тизими такомиллаштирилади


Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби Стефано Бертераме билан учрашди. 

Айтилишича, учрашувда жуда муҳим ва жиддий масалалар муҳокама қилинган. «Биз гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш миллий тизимини изчил такомиллаштиришиб бормоқдамиз, бу борада халқаро экспертларнинг хулосаси биз учун катта аҳамиятга эга. Мулоқотда таҳлилий ва лабораториявий базани ривожлантириш, рақамли назорат воситаларини жорий этиш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди», дейилади хабарда.

Учрашув давомида Қўмита миссиясининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифига оид амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева  Самарқанддаги халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирганди. Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари наркожиноятчиликка қарши технология ва ускуналар билан танишди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *