• Сб. Май 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда энди мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин



Ўзбекистонда мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар қилди.

Буни my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин. Бунинг учун «Телефон рақамини қайта расмийлаштириш» хизматидан фойдаланилади. Хизмат нархи мобил алоқа операторларининг белгиланган тарифларига мувофиқ. Хизмат кўрсатиш муддати эса 1−5 кунни ташкил этади.

Илгари рақам эгасини ўзгартириш учун ҳар икки томон алоқа оператори марказига шахсан бориши, навбат кутиши ва ҳужжатлар имзолаши талаб этиларди.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрелдан бошлаб банклар, тўлов хизматлари ва тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларидан фойдаланишда онлайн фирибгарликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар ва талабларни жорий этилади.

Хусусан, иловалар телефон рақами карта эгасига расмийлаштирилганини текшириши шарт. Агар рақам бошқа шахсга рўйхатдан ўтказилган бўлса ёки фойдаланувчининг ЖШШИРига мос келмаса, тизим янги қурилмадан фойдаланганда операцияларга, жумладан, иловага кириш ва онлайн тўловларга киришни чеклайди.

Марказий банкнинг Gazeta’га аниқлик киритишича, бу талаб ҳаммага бирданига таъсир қилмайди — мавжуд фойдаланувчилар иловалардан одатдагидек фойдаланишни давом эттиришлари мумкин. Чекловлар янги ҳаракатларда қўлланилади: рўйхатдан ўтиш, иловани қайта ўрнатиш ёки картани улаш.

Шунингдек, телефон рақами яқин қариндоши, жумладан ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари номига расмийлаштирилган ҳолларда ҳам иловадан фойдаланишга рухсат берилади.

Агар телефон рақами ёки банк картаси фойдаланувчи билан боғлиқ бўлмаган бегона шахсга рўйхатдан ўтказилган бўлса, чекловлар юзага келиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *