• Сб. Май 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ Ҳўрмузда ўрнатилган тартибга аралашмаслиги керак


Эрон парламенти миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Иброҳим Азизий Ҳўрмуз бўғози бўйича кескин баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ томонидан янги денгиз тартибига ҳар қандай аралашув сулҳ келишувини бузиш сифатида баҳоланади.

«Ҳўрмуз бўғози ва Форс кўрфази – беўхшов баёнотлар учун мавзу эмас. Бу ҳудуд ташқи кучлар томонидан бошқарилмайди», – деди у.

Азизий, шунингдек, Трампнинг баёнотларини танқид қилиб, минтақадаги вазиятни «айбловлар ўйини»га айлантириш билан ишонч қозониб бўлмаслигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин, Трамп Вашингтон душанба кундан бошлаб Ҳўрмуз бўғозида қолиб кетган нейтрал давлатлар кемаларига ёрдам кўрсатишини маълум қилганди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *