• Сб. Май 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Душанба кундузи республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво шароити сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +23…+26 даража бўлади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат +27…+32 даражагача кўтарилади.

5−7 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 5−8 май кунлари ҳарорат аста-секин кечалари +17…+20 даражагача, кундуз кунлари +32…+35 даражагача, жанубда +38 даражагача кўтарилади.

8 майда республиканинг айрим жойларида, жанубий ва шарқий вилоятлардан ташқари, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

6−7 май кунлари шамолда ва чўл ҳудудларда, 8 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 4−5 май ва 8 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. 4 майда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат душанба кундузи +24…+26 даража бўлади, 5−8 майда аста-секин +30…+35 даражагача кўтарилади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 8 майда шамол тезлиги 10−12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *