Тошкентда 2026-йилги Ҳаж мавсуми зиёратчиларини кузатиш дастури бошланди, дея хабар қилди Uzbekistan Airports.

Хусусан, 2 май куни маҳаллий вақт билан соат 15:10 да Тошкентдан Мадина шаҳрига зиёратчилар билан илк рейс парвоз қилиб, Ҳаж-2026 мавсумини очиб берди.

Дастур доирасида Ўзбекистоннинг 9 та шаҳридан жами 70 та авиарейс амалга оширилиши ва улар орқали 15 130 нафар зиёратчи жўнаб кетиши режалаштирилган. Энг кўп зиёратчи Тошкент шаҳридан кузатилади — 23 та рейс ва 5392 нафар йўловчи.

Шунингдек, мамлакатнинг ҳудудий аэропортларида ҳам қуйидаги тўғридан-тўғри авиапарвозлар ташкил этилади:

  • Намангандан 7 та рейс (1890 зиёратчи);
  • Андижондан 10 та рейс (1725 зиёратчи);
  • Фарғонадан 10 та рейс (1710 зиёратчи);
  • Бухородан 3 та рейс (1078 зиёратчи);
  • Самарқанддан 3 та рейс (900 зиёратчи);
  • Термиздан 5 та рейс (882 зиёратчи);
  • Қаршидан 5 та рейс (833 зиёратчи);
  • Урганчдан 4 та рейс (720 зиёратчи).

Барча парвозлар Мадина йўналиши бўйича амалга оширилади. Зиёратчилар аэропортларга уюшган ҳолда келиб, барча зарурий рўйхатдан ўтиш ва божхона кўриги жараёнларидан ўтадилар, сўнгра учиш ҳудудига йўл олади.

Фото

Мусулмонлар идораси суратлари

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

Uzbekistan Airports суратлари

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми

зиёратчилар, ҳаж мавсуми