• Сб. Май 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

800 млн сўмга ер сотмоқчи бўлган фермер қўлга олинди


Фермер 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлди.

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 7,7 гектар ер майдонини 1972 й.т. фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 млн сўм талаб қилган. У фуқародан муқаддам 520 млн сўм олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 280 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *