Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6−26-май кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғини учун футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати тақдим этилди. Рўйхат бош мураббий Фабио Каннаваро томонидан шакллантирилган.
Йиғин Миллий футбол марказида бўлиб ўтади ва унинг доирасида жамоа Суперлига клубларига қарши ёпиқ назорат учрашувларини ўтказиши режалаштирилган.

