Ўзбекистон Президентининг фармони билан Элдор Эркинович Адилов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.
Бундан илгарироқ Элдор Адилов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Ўзбекистон Президентининг фармони билан Асилбек Анварович Худаяров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди.