7 майдан 9 майга қадар Тошкент шаҳрида Tashkent Flowers Fest 2026 фестивали ўтказилади, дея хабар бермоқдапойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Уч кун давом этадиган байрам тадбирлари Миллий кутубхона олдидаги майдонда соат 10:00 дан 22:00 гача бўлиб ўтади. Кириш бепул.

Фестиваль доирасида гуллар кўргазмаси, бадиий жамоалар чиқишлари, санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурлари ва бошқа интерактив кўнгилочар дастурлар намойиш қилинади.

Мазкур тадбир муносабати билан майдонга туташ ҳудудлардаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати 11 майгача чекланган.

tashkent flowers fest, гуллар фестивали, тошкент

2026 йилги фестиваль ўтказилган майдонда декоратив ландшафтлар яратиш учун 2,5 миллиондан зиёд гул ва буталар, кустарниклар ишлатилган. Гул туннеллари, осма гуллар ва инсталятсиялар учун эса 10 минга яқин дарахт ва буталардан фойдаланилган.