• Сб. Май 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда «сунъий интеллект етакчилари» тақдирланди. Репортаж – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta

Ўзбекистонда «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «Миллий танлов»нинг минг нафарга яқин ғолибига турли даражадаги мукофотлар топширилди. 2 май куни Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Тошкентда ўтказилган тақдирлаш маросимидан Gazeta репортаж тайёрлади.

Таъкидланишича, «Бир миллион ўзбек дастурчи» лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида 2025 йил ноябрида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан старт олган «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида ўтказилган «Миллий танлов» ғолиблари aileaders.uz сайтидаги фаоллигига кўра аниқланган.

Иштирокчилар aileaders.uz платформасидан рўйхатдан ўтиб, тўртта модулдан иборат ўзбек тилидаги 3000 дан зиёд курсдан бирини танлаб, онлайн билим олган. Ҳар бир курс охирида тест топширилган ва қатнашчиларнинг қай даражада ўзлаштиргани аниқланган. Тестдан муваффақиятли ўтганларга сертификат берилган.

2025 йилда юқори натижа кўрсатган иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:

«Энг фаол олий таълим ташкилоти» номинацияси ғолиблари:

  • Тошкент ахборот технологиялари университети — 100 млн сўм;

  • Бухоро давлат техника университети — 50 млн сўм;

  • Бухоро давлат университети — 25 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.

«Энг фаол иштирокчи» номинацияси ғолиблари:

  • 705 нафар ўқувчи, 116 нафар талаба ва 9 нафар ёшга ноутбук, планшет ҳамда бошқа техникалар топширилди.

«Энг фаол информатика фани ўқитувчиси» номинацияси ғолиблари:

  • 107 нафар ғолибнинг 97 нафарига 1000 доллар миқдорида бир марталик пул мукофоти;
  • 10 нафар ўқитувчига эса хорижга сафар йўлланмаси берилди.

«Энг фаол мактаб» номинацияси ғолиблари:

  • Хоразм вилояти Боғот тумани ихтисослаштирилган мактаби;
  • Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабига бош соврин — «Президент совғаси» сифатида электромобиль топширилди.

миллий танлов, сунъий интеллект, шерзод шерматов, Беш миллион сунъий интеллект етакчилари

«Фойдаланувчидан яратувчига айланиш керак»

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг қайд этишича, ушбу лойиҳа йил сайин оммалашиб боряпти. Ўтган йили «Бир миллион дастурчи» ҳамда «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаларида 640 мингдан ортиқ киши қатнашиб, сертификатни қўлга киритган.

«Бугун дунёда ҳамма сунъий интеллект ҳақида гапиряпти. Катта-катта компания ва фирмалар ўзининг сунъий интеллектини кимларгадир сотяпти ва фойдаланувчи сифатида ишлаттирмоқчи. Ҳурматли президентимиз „Биз сунъий интеллектдан фақат фойдаланувчи эмас, фарзандларимиз янги-янги лойиҳалар яратувчисига, етакчига айланиши керак“ деган катта вазифа қўйди. Ушбу танлов ҳам мана шу мақсадда жорий этилди», — дейди у.

миллий танлов, сунъий интеллект, шерзод шерматов, Беш миллион сунъий интеллект етакчилари

Шерзод Шерматов.

«2017 йилдан буёғига солиштирсак, аввал умуман дунёга ёпиқ эдик, болаларимизда бир ғоя бўлса, уни фақат чет элга бориб амалга ошириши мумкин эди. Жуда қисқа вақт ичида хорижга кетган фарзандлар ҳам Ўзбекистонга қайтиб, ўзининг стартапи ва ғояларини бемалол амалга оширадиган давлатга айландик. Бу фақат ҳурматли президентимизнинг узоқни кўзлаб, олдиндан жуда муҳим бўлган ташаббусларни бошлаши ҳисобидан бўлди», — дея қўшимча қилди вазир.

Шерматов Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари иштирокчисиз «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси амалга ошмаслигини таъкидлади. У мазкур икки тизим вакиллари: директор ва ректорлар, педагоглар, ўқувчи ва талабаларга миннатдорлик билдириб, лойиҳада фаол бўлишга чақирди.

«Беш миллион сунъий интеллект етакчиси» лойиҳасида қатнашиб, имкони борича курслардан фойдаланинглар. Udemy, NVIDIA каби ҳамкорларимиз билан гаплашиб, курсларни доимий равишда тўлдириб борамиз. Курсларни кўпроқ ўрганиб, сертификат олинглар ва кўпроқ натижага эришинглар. Шунда эртага рақобатбардош бўласиз ва дунёда ҳар қанақа янги лойиҳаларни қилишга имкониятингиз бўлади», — дейди Шерматов.

Сўз тақдирланганларга

Бахтиёр Маҳкамов, Тошкент ахборот технологиялари университети ректори

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида жуда катта ишлар қилинган эди ва бу талабаларга мотивация берганди. Унинг мантиқий давомида сифатида йўлга қўйилган «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасининг мазкур танловида ғолиб бўлишга анча ҳаракат қилдик. Ўзимизга керакли бўлган касбни ўрганиб, пул ҳам ютиб олдик.

миллий танлов, сунъий интеллект, шерзод шерматов, Беш миллион сунъий интеллект етакчилари

Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов ва ТАТУ ректори Бахтиёр Маҳкамов.

Бу натижага эришиш ўзидан ўзи бўлгани йўқ, албатта. Бунда профессор ўқитувчиларимиз ва талабалар машаққати ётибди, ушбу пул мукофоти уларнинг ютуғидир. Мазкур лойиҳада билим оламан деган барча учун тенг имконият ва шароит мавжуд, ҳаммаси бепул. Фақатгина ўзингизда хоҳиш бўлса етарли. Биз буни талабаларга тўғри тушунтирдик ва уларда қизиқиш уйғота олдик.

Зилола Ҳотамова, Зарафшон шаҳридаги 13-мактаб директори

Уч-тўрт йил давомида «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида ўтказилган турли танловларда ўқувчиларимиз ноутбуклар, ўқитувчиларимиз эса 1000 долларлик ютуқларни ютиб келди. Шароит ва имкониятлар йилдан йилга яхшилангани сари оддий мактабимизнинг информатика фани ўқитувчиларининг ҳам салоҳияти ривожланиб боряпти. Бу йил биринчи маротаба ўтказилган «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари»нинг ушбу танловида «Энг фаол мактаб» сифатида бош совринни ютамиз деб ҳеч кутмаган эдик.

миллий танлов, сунъий интеллект, шерзод шерматов, Беш миллион сунъий интеллект етакчилари

Мактабимизда 3200 нафар ўқувчи таҳсил олади. «Миллий танлов»га 1761 нафар ўқувчим қатнашди. Тўғриси, юқори ташкилотлар томонидан ишонмаслик ҳолатлари ҳам бўлди, яъни 1761 нафар боланинг ҳаммаси ушбу лойиҳада қатнашиб, сертификатлар олганми, билими борми дея иккиланишди. Мактабимизга бориб ўрганишди, ўқувчилар билан суҳбатлашишди.

Танловда қатнашган ўқувчиларимизнинг 52 фоизини қизлар ташкил этади. 5−10 йил аввал IT соҳасига ўғил болаларда қизиқиш юқори бўлган бўлса, бугунги кунда қизларнинг ҳам сафи кенгайиб боряпти. Мактабимда ҳам информатика фани ўқитувчилари асосан аёллардан иборат. Бу йил 245 нафар ўқувчи мактабни битиряпти. Уларнинг қарийб 70 нафари ахборот технологиялари бўйича олий таълимда ўқиш ниятида.

миллий танлов, сунъий интеллект, шерзод шерматов, Беш миллион сунъий интеллект етакчилари

Зилола Ҳотамова мактаб жамоаси билан.

Зарафшон шаҳри вилоят марказидан қарийб 200 километр узоқликда жойлашган. Турли танловларга ўқувчиларимизни олиб бориб келишда транспорт масаласида қийинчиликлар бўлади. Энди Навоий шаҳри ва бошқа ҳудудлардаги танловларга мактабимизнинг ушбу машинасида бемалол бориб келиш имкониятига эгамиз. Кейинги йилларда ҳам фаол қатнашиб, жамоамиз билан бирга битта машина ютишни мақсад қилдик.

Акбарали Юсупов, Янгиқўрғон туманидаги 7-мактаб информатика фани ўқитувчиси

1993 йилдан буён битта мактабда информатика фанидан дарс бериб келаман. У даврда компьютер бўлмаган, синфхона ҳам йўқ эди. Фақат назарий билим берардик, ўқувчиларга тушунтириш қийин бўлган. 2010 йилда бир қанча компьютер берилди, 2020 йилда ҳам иккинчи хонага компьютерлар топширилди. Кун давомида одам тўла бўлади. Дарсдан кейин дастурлаш бўйича тўгарак ўтаман, машғулотларда 15 нафар ўқувчи қатнашади.

миллий танлов, сунъий интеллект, шерзод шерматов, Беш миллион сунъий интеллект етакчилари

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова ҳамда Акбарали Юсупов.

2023 йилда «Бир миллион дастурчи» танловида 5 миллион сўм ютиб олганман. У пулга невараларимни дам олиш жойларига олиб борганман, машинамга газ қуйиб ишлатганман (кулади). Бу сафар хорижга саёҳат йўлланмаси билан тақдирландим. Икки ўқувчим эса ноутбук ютиб олди. Уларнинг ютуғи қолган ўқувчиларимга ҳам мотивация бўлади деб ўйлайман. Келгуси йилда 20 та ноутбук ютишга ҳаракат қиламиз.

«Миллий танлов»да хорижга саёҳат йўлланмасини ютиб олган мен ва бошқа ўқитувчилар АҚШ, Корея каби IT соҳаси ривожланган давлатларга олиб борилсак ва у ердаги машҳур компанияларда бўлиб, тажрибалар ўргансак, ўзимиз учун анча фойдали бўларди. Олган таассуротларимиз келгуси фаолиятимизда асқатади деган фикрдаман.

Тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар

Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *