Ўзбекистонда 2026 йил 6 май ҳолатига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрий 60 нафарни ташкил қилади, дея хабар бермоқда Gazeta`га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Улар орасида 19 нафар конслагер тутқуни, 14 нафар уруш қатнашчиси, 14 нафар уруш ногирони ва 13 нафар Ленинград қамали қатнашчиси бор.
Фахрийларнинг ҳудудлар бўйлаб жойлашуви қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 28 нафар;
- Тошкент вилояти — 11 нафар;
- Фарғона вилояти — 5 нафар;
- Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳамда Хоразмда — 3 нафардан;
- Наманган ва Қашқадарё вилоятларида — 2 нафардан;
- Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида — 1 нафардан.
Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларида эса ҳозирда бирорта ҳам уруш қатнашчиси қолмаган. Бир йил аввал умумий рўйхат 82 нафарни ташкил қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 млн сўмдан бир марталик мукофот пули берилади.
