• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди


Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди. 

Муратов Шуҳрат Кахарович — Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шуҳрат Муратов 1978 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Қарши давлат университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Қарши шаҳридаги «Алп Техно Сервис» хусусий корхонаси раҳбари сифатида фаолият юритган.

Аманов Ойбек Анварович — Қашқадарё вилояти ҳокимининг чўл ҳудудлари ва аграр соҳага инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ойбек Аманов 1984 йил Деҳқонобод туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

У тайинловга қадар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *