• Чт. Май 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Сербия ташқи ишлар вазирини қабул қилди: тафсилотлар


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни ташриф билан мамлакатимизга келган Сербия Республикаси ташқи ишлар вазири Марко Журични қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Сербия Президенти Александр Вучичнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни 2025 йил октябр ойида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ҳукуматлар, парламентлар, ишбилармон доиралар даражасидаги мулоқотлар фаоллашгани, гуманитар алмашинув кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, фармацевтика, кимё саноати, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа кўплаб муҳим тармоқларда кенг кўламли кооперация дастурини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартибини илгари суриш мақсадида жорий йилда Белград шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Уюшган меҳнат миграцияси, маданият ва таълим соҳаларидаги шериклик масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини муҳокама қилдилар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *