• Вс. Май 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон Россияда талабалари энг кўп 4 мамлакат қаторига кирди


Жорий ўқув йилида Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 2024 йилга нисбатан 7 минг нафарга кўпайиб, жами 402 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда РФ Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Константин Могилевский маълум қилди.

Бугунги кунда Россияда дунёнинг 179 мамлакатидан келган ёшлар ўқимоқда. Энг катта кўрсаткичлар Қозоғистон (60 818), Туркманистон (57 060) ва Хитой (56 766) ҳиссасига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, Россия ОТМларида 46 598 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Бу кўрсаткич жами чет эллик талабаларнинг 11,5 фоизи демакдир.

Россияда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони (топ-10):
(Жами хорижлик талабаларнинг қарийб 82 фоизи 10 мамлакатга тўғри келади)

  1. Қозоғистон — 60 818;
  2. Туркманистон — 57 060;
  3. Хитой — 56 766;
  4. Ўзбекистон — 46 598;
  5. Ҳиндистон — 38 831;
  6. Тожикистон — 24 640;
  7. Белоруссия — 16 048;
  8. Қирғизистон — 9 643;
  9. Озарбайжон — 9 633;
  10. Эрон — 9 495 киши.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *